БРЮСТЕР

БРЮСТЕР Дейвид (1781.11.12, Жедборо, Англия — 1868.10.2, Аллерби, Мелроз) — инглиз физиги, Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1815). Ёруғликнинг доиравий қутбланиши ҳодисасини очган (1815) ва ўз номи билан аталадиган қонун (Брюстер қонуни) ни топган. Кристаллардаги хроматик қутбланишни баён қилган (1813— 14). Маёқлар учун линза ясаган, калейдоскопни кашф қилган (1817), стереоскопии такомиллаштирган. И. Ньютоннтк мукаммал таржимаи ҳоли ҳақидаги асар муаллифи.