БСИСУ

БСИСУ Муин (1928, Ғазза 1984, Лондон) — фаластинлик араб шоири, драматург, публицист, жамоат арбоби. Ижоди, асосан, миллий озодлик кураши, халқлар дўстлиги ва тинчлик мавзуларига бағишланган. 11 шеърлар тўплами, 6 пьеса ва 2 публицистик асар муаллифи. «Мактублар» (1952), «Ватан — қалбда» (1970), «Ташриф қоғози» (1974), «Фаластин дафтари» (1978), «Дераза ойнасига ёзилган шеърлар» (1980), «Қалбдаги Фаластин билан» (1983) каби тўпламлари бор. Тошкент ва Самарқанд ҳақида шеърлар ёзган, «Ташриф қоғози» шеърлар тўплами узбек тилида нашр этилган (1984). Халқаро Нилуфар мукофоти лауреати (1980).