БУАКЕ

БУАКЕ, Бваке — Котд’Ивуарнинг марказий қисмидаги шаҳар. Буаке департаменти маъмурий маркази. Аҳолиси 333 минг киши (1990). Транспорт йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Қ. х. маҳсулотлари (пахта, кофе, какао, банан, ананас, шоли ва б.) етиштириладиган р-н маркази. Тўқимачилик, кўн пойабзал, озиқ-овқат саноати, пахта тозалаш ва шоли оқлаш корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.