БУАЛО, БуалоДепрео (BoileauDespreaux) Никола (1636.1.11— Париж—1711.13.3) — француз шоири, танқидчи, классицизм назариётчиси. Сорбонна унтида ўқиган. 1660—66 й. ларда ёзилган илк сатиралари (9 сатира) ахлоқий, маиший ва адабий мавзуга бағишланган. «Ода ҳақида мулоҳазалар» (1693) ва Р«итор Лонгиннинг баъзи жойлари хусусида танқидий мулоҳазалар» (1694) асарлари «қад. ва янги адиблар ўртасидаги баҳс»га бағишланган. Уларда Буало антик мавзу ва антик шоирлар ижодининг афзалликларини исботлашга уринган. Классицизм эстетикасининг асосий қоидалари баён қилинган «Шеърий санъат» (1674) дидактик поэмаси антик давр адабиёти асарларига татаббу тарзида ёзилган, Аристотелнинг «Поэтика»си ва Горацийнинг «Шеърият илми»ни ўзида умумлаштирган. Буало уз асарларида оддий халқ турмушини акс эттирган. Мольерни «қўполлик ва тўпорилик»да айблайди, Рассинни эса юқори табақага мансуб бўлган олий ва юксак диднинг таърифчиси сифатида улуғлайди. Буало шоирларни сарой доирасидаги кишилар дидига мое асар ёзишга чақиради, у абсолютизм ғояларининг маддоҳи сифатида адабиёт тарихидан ўрин олди. Ижоди 17—18-а. лар Европа адабиётига таъсир этган. «Шеърий санъат» асари Жамол Камол томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1978). Ад.: Қаюмов О., Чет эл адабиёти тарихи, Т., 1973.