БУБКА Сергей Назарович

БУБКА Сергей Назарович (1963) — украиналик спортчи (енгил атлетика). Олимпия ўйинлари (1988), жаҳон (1983, 1987, 1991, 1995, 1997), Европа (1986) чемпиони. Жаҳон ва Европа кубоги мусобақаларининг ғолиби бўлган, бир неча марта жаҳон рекорди ўрнатган. Спорт тарихида илк бор лангар чўп билан 6 м баландликдан ошиб ўтган.