БУБОН

БУБОН (юн. bubon — чов, човдаги ўсма) — тери остидаги лимфа тугунларининг яллиғланиши («без келиши»). Кўпроқ чов ва бўйин соҳасида учрайди. Бубон айрим таносил (мас, захм) ва б. баъзи юқумли касалликлар (сил, ўлат) б-н бирга кечади ёки уларнинг асорати сифатида вужудга келади. Бубон турли катталикда бўлиб, оғриқли (юмшоқ шанкрда) ёки оғриқсиз (захмда) ўтади. Бубон йиринг бойлаб ёрилади ва чандик ҳосил қилиб битади. Дастлаб Бубонга сабаб бўлган асосий касаллик даволанади, улар ёрдам бермаса, жаррохлик усули қўлланилади.