БУДАПЕШТ УНИВЕРСИТЕТИ, Лоранд Этвеш номидаги Будапешт университети — Венгриядаги энг йирик унт. 1635 й. асос солинган. 1949 й. унтга Венгриянинг физик олими Л. Этвеш (1848—1919) номи берилган. Будапешт университети сиёсий фанлар ва ҳуқуқ, табиий фанлар, мат., ижтимоий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 10 мингга яқин талаба таълим олади. Унтда бир қанча и. т. институтлари, ботаника боғи, биол. тажриба ст-яси бор. Кутубхонасида 5 млн. га яқин асар сақланади.