БУДАПЕШТ

БУДАПЕШТВенгрия пойтахти, Пешт медьесининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Ўрта Дунай пасттекислигида, Дунай дарёсининг ҳар икки соҳилида жойлашган. Иқиими мўътадил континентал, янв. нинг ўртача т-раси 0 дан —3° гача, июлда 21—22°. Аҳолиси 2 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари).

Будапешт 1872 й. да тарихан ташкил топган 3 кием: Буда, Обуда ва Пештнинг бирлашишидан пайдо бўлган. Манбаларда Буда ва Пешт 1148 й. дан тилга олинади. Қадимдан бу ерларга кельтлар жойлашган. 1 — 4-а. ларда Римга қарам бўлган. Венгерлар келган пайтда (тахм. 895 й.) Пештда славян қишлоқлари бор эди. 11 —13-а. ларда Пешт муҳим савдо маркази. 1241 й. да мўғултатар босқинчилари Буда, Обуда ва Пештни вайрон қилдилар. 1350 й. дан Буда венгер қиролларининг доимий қароргоҳи. 1541—1686 й. лари турклар тасарруфида бўлган. 18-а. бошида ҳар уч шаҳар габсбургларга ўтди. Буда ва Пешт 1848 — 49 й. ларда Венгрияда бўлиб ўтган халқ ғалаёнларининг муҳим марказларидан бўлган. АвстрияВенгрия ташкил этилгандан сўнг (1867) Будапешт — Венгрия пойтахти. 1944 й. мартда немис қўшинлари Будапештни босиб олди. 1945 й. 13 фев. да улардан озод қилинди (Будапешт операцияси).

Будапештда мамлакат саноат маҳсулотининг ярмига яқини ишлаб чиқарилади. Саноатининг асосий тармоғи — машинасозлик: транспорт («ГанцМаваг», «Икарус») ва электротехника машиналари, станоксозлик, қ. х. машиналари ва асбоблари и. ч. ; тўқимачилик (асосан, ип газлама), кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, полиграфия саноати ҳам яхши ривожланган. Будапештдан халқаро т. й. магистраллари, йирик автомобиль, сув ва ҳаво йўллари ўтган. Б. Дунай бўиидаги йирик порт, халқаро аэропорт бор.

Венгрия ФА (1825 й. дан), унт (1635), политехника, педагогика, тиббиёт интлари, сиёсий иктисод ва қ. х. унтлари, кўплаб театр (жумладан 1840 й. дан ишлаётган Миллий театр), Миллий музей (1802) ва б. музейлар, кутубхоналар, метрополитен бор. Дарёнинг паст, сўл соҳилидаги Пешт ва баланд ўнг соҳилидаги Буда ш. лари Дунай дарёсига қурилган панжарадор кўприклар орқали боғланган. Пештда Будапештнинг энг йирик илмий, маданий муассасалари, меъморий ансамбллари жойлашган, кенг кўчалар, замонавий бинолар кўп. Будапештнинг тарихий ядроси бўлмиш — Будада римликлар қароргоҳи бўлган Аквинк харобалари (1—4-а. лар), готика черкови (13—15-а. лар), қирол саройи (13—18-а. лар) ва б. сақланган.

Loading...