БУДДА САНЪАТИ

БУДДА САНЪАТИ — қадимда ва ўрта асрларда буддизм тарқалган мамлакатларда ушбу дин таъсирида ва унинг ғояларини тарғиб қилиш жараёнида вужудга келган санъат. Б. с. дастлаб Ҳиндистонда пайдо бўлган, кейинчалик Шри Ланка (Цейлон), Индонезия, Мьянма (Бирма), Таиланд, Япония, Хитой, Камбожа (Кампучия), Корея ва б. мамлакатларнинг афсона ва маросимларида турлича талқин этилган. Илк буддизм даври Будда санъати еда Будда ўрнига кад. ҳиндларнинг осмон жисмлари билан боглик тасаввурларига асосланган турли рамзлар (ғилдирак, шер, муқаддас дарахт кабилар) тасвирланган. Буддани инсон қиёфасида тасвирлаш милод бошларида Гандхара ва Матхури санъатидагина пайдо бўлди (яна қ. Гандхара санъати), кейинчалик кўп мамлакатларда ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъатида унинг турли қиёфалари яратилди. Будда санъати еда асосий шахс Будда — дин асосчиси шаҳзода Сиддҳартҳа Гаутама бўлиб, у санъат асарларида асосан уч ҳолатда тасвирланади: тик турган Будда — воиз; чордона қуриб ўтирган Будда — фикрхаёлга чумган мутафаккир; ётган Будда — ёруғ дунёдан кўз юмган Будда. Ҳиндистонда Будда билан боғлиқ санъатнинг қад. ёдгорликлари юзага келган, рамзлар ва образлар доираси, будда иншоотлари — меъморлик, ҳайкалтарошлик, рангтасвирнинг узига хос уйгунлигини яратган гор ибодатхоналари, Будда ҳаётига оид афсонавий воқеалар шарафига қурилган ва муқаддас ёдгорликларни сақлаган ступалар; ғор ибодатхоналари ва ступаларга ухшаш ёдгорликлар (пагода, дагоба, субурган ва б.) бошка мамлакатларда кенг тарқалган. Хитой, Япония, Кореяда турли хил ёғоч ибодатхоналар типи яратилди, буддизм мазмунидаги маҳобатли рассомлик б-н бирга дастгоҳ рассомлиги ҳам ривожланди. Индонезия, Камбожа ва б. да Будда билан боғлиқ тош ибодатхоналар ва ибодатхона ансамбллари, Ҳиндистон, Бирма, Непалда монастир мажмуалари, Тибет, Мўғулистон, Бурятия ва б. да ламаизм монастир ансамбллари юзага келди.

Марказий Осиёда буддизм милод бошларидан кенг тарқалган. Ўзбекистон, Тожикистон, Туркменистан, Қирғизистон ҳудудидан ўрта асрга оид Будда санъати ёдгорликлари топилган. Кушан подшолиги ҳудудида яшаган халқлар турли динлар қатори буддизм динига эътиқодда бўлганлиги аниқланган. Кушан тангаларида буддизмга оид шахслар тасвирланган. Будда санъати еда маҳобатли қурилишлар (кўпинча будда монастирлари қуриш) катта ўрин тутган, улар ҳайкаллар ва деворий расмлар б-н безатмпган. Айритомдан ер ости монастири (сангарама), Қоратепащм — гор ибодатхона (вихара), шунингдек Чингизтепа, Далварзинтепадан қад. ғор монастирлар мажмуасининг қолдиғи топилган. Топилмалар орасида оҳактошга ўйиб ишланган, ганч ва лойдан тайёрланган ҳайкаллар, рангли деворий расмлар ва Будда санъатига хос бошқа санъат қолдиқлари бор. Жумладан, Зурмаламинораси Будда ступасининг қоддиғи ҳисобланиб, у уч қаватли бўлган деб тахмин қилинади. Будда санъати намуналари қаердан топилганлигидан қатьи назар шаклан ва мазмунан ўхшаш бўлган.

Баҳодир Турғунов.

Prev Article

БУДАПЕШТ

Next Article

БУЖҒУН