БУДДА (санскритча — хотиржам, нурланган, олий ҳақиқатга эришган) — буддизмяа бир неча бор қайта туғилишлар жараёнида мутлақ ҳақиқатга етишган ва б. га диний нажот йўлини кўрсатишга қодир зот. Кенг маънода — ҳар бир инсон жуда кўп эзгулик қилиш, бу дунёнинг барча севимли нарсалари фойдасиз эканини англаш орқали Буддага айланиши мумкин. Буддизм пантеонида юзлаб турли Буддалар бор.
Тор маънода эса — буддизм асосчиси, бу дунё ташвишларини тарк этиб, «олий ҳақиқатга эришган» Сиддҳартҳа Гаутама (мил. ав. 623544)нинг исми. Буддизмга тааллукди китобларда Гаутама барча худолар, рухлар ва табиат кучлари устидан ҳукмрон буюк ва қудратли зот сифатида таърифланар экан, унинг босиб ўтган йўли бир эмас, бир неча ҳаётлардан иборат бўлган деб уқтирилади. Ривоятларга кўра, Гаутамани Ҳиндистон ва Непал чегарасидаги Капилавасту ш. подшоҳининг хотини Махамайя илоҳий ҳомиладорликдан туққан. Дунёга келган фарзанд шу заҳотиёқ: «Мен барча жонли махлуқларнинг энг буюгиман. Бу менинг охирги тугилишим», деб хитоб килади. Буддизм диний китобларида айтилишича, Махамайя ўғли Гаутама туғилгач, етти кундан сўнг вафот килган ва худолар осмонларидан бирида қайта тугилган.
Шаҳзода Гаутама паҳлавон бўлиб ўса боради. 16 ёшида уни Яшодхарага уйлантирадилар. Аммо тўқ, фаровон турмуш уни қониқтирмайди, 29 ёшида Гаутама хотини ва яқиндагина тугилган ўғлини тарк этиб, сайёр дарвишлар — шраманларга қўшилади. У 6 й. Ганга дарёси қирғоқларида зохдплик б-н ҳаёт кечиради ва тана фаоллигини сундириш аклнинг озишига олиб келишини англагач, 35 ёшида 4 ҳафта (ёки 7 ҳафта) давомида медитация (бутун онгини олий ҳақиқатга эришиш гоясига қаратиш) ҳолатига киради. Ниҳоят, у мақсадига эришади ва коинотнинг барча сирасроридан воқиф бўлган Буддага айланади. Будда инсоният бошига тушадиган азобуқубатлар сабабларини ўрганиш ва инсониятни улардан халос қилиш учун ҳаракат қилди. Шундан сўнг Будда 45 й. давомида қад. ҳинд давлатлари Кошала ва Магадха бўйлаб ўз таълимотини тарғиб қилади ва 80 ёшида вафот этади.
Будда таълимотининг асосий мазмуни Банорасда қилинган хутбада «тўрт олий ҳақиқат» шаклида баён этилган. Будданинг шогирдлари ер юзида биринчи роҳиблар жамоасини ташкил этганлар. 1956 й. Б. вафотининг 2500 йиллиги тантанали равишда нишонланди. Подшо Ашока (мил. ав. 268—231 й. лар) амри б-н тоштахтачаларга ўйиб ёздирилган матнларда Будда ҳақида баъзи маълумотлар учрайди. Будда ва унинг таълимотлари бир неча аср давомида оғизданоғизга ўтиб келган ва асосан мил. ав. 1-а. да ёзиб олинган «Трипитака» номли муқаддас китоблар мажмуасида ўз аксини топган.