БУДДЛЕЯ

БУДДЛЕЯ (Buddleia) — кучаладошлар оиласига мансуб туркум. Осиё, Америка, Жан. Африканинг иссиқ мўътадил иқлимли ҳудудларида тарқалган. 100 тури маълум. Баъзи турлари манзарали ўсимлик сифатида экилади. Ўзбекистонда 2 тури (В. davidii ва В. alternifolia) ўстирилади. Уларнинг гуллари бинафша рангда. Июлдан нояб. гача гуллайди, тез кўкаради, бўйи 4 м га боради. Биринчи тур барги қарамақарши, иккинчисиники эса кетмакет жойлашган.