БУДЕШУРИ ТЕТРИ

БУДЕШУРИ ТЕТРИ — хўраки, винобоп ўртапишар узум нави. Ватани Грузия. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи ўртача ўсади. Гули икки жинсли. Барги (диаметри 14—16 см) уч, беш бўлмали, арра тишли, туксиз. Узум боши цилиндрконус симон (бўйи 11—17 см, эни 8—12 см), ўртача тиғиз, вазни 200— 250 г. Ғужуми ўртача (диаметри 9—14 мм), тухумсимон, сарғишяшил, пўсти юпқа. Эти ширали. Меваси фаол ҳарорат йиғиндиси 3000—3200° бўлганда 140— 150 кун (авг.)да пишади. Таркибида 17— 19% қанд бор. Ҳосилдорлиги 90—100 ц/га. Бу нав Ўрта Осиё, Шим. Кавказ ва Украинада тарқалган. Суғориладиган ерларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида районлаштирилган.

Prev Article

БУДЕВСКАЯ

Next Article

БУЗМАЙИН