БУДИНЛАР

БУДИНЛАР — Скифияпа яшаган кўп сонли кучманчи қабилаларнинг умумий номи. Геродотнинг ёзишича, Будинлар кузлари мовий, сочлари малла кишилар булиб, сармапыарга қўшни ерларда ҳаёт кечирганлар. Будинлар ерларида ёгочдан қурилган ҳарбий истеҳкомлар кўп бўлган, улар скифларнинг Доро I га қарши урушларида қатнашган. Илмий адабиётда Будинлар яшаган ерлар Шарқий Европанинг Днепр дарёси билан Волга дарёси оралигида деб кўрсатилади. Ўрта Донда сақланиб қолган мозорқўрғонлар Будинларга тегишли бўлиши мумкин. Будинларнинг қайси элатга мансуб эканлиги аниқланмаган. Тадқиқотчилардан айримлари уларни мордваларга, баъзилари эса славянларга мансуб деса, бошқалари форс қабилаларидан бири деб ҳисоблайди.