БУДРОЧТЕПА — қад. шаҳар харобалари. Сурхондарё вилояти Денов туманила жойлашган. Майдони салкам 120 га. Унга Захартепа, Оқмозортепа ва Дунётепа деб номланган тепаликлар киради. Будрочтепа ўрта асрларда Чағониён деб аталиб, подшо саройи, шахристон ва рабоддан иборат бўлган. Будрочтепа Афросиёб деворий расмларидаги суғдча ёзувларда «Чағониён», араб манбаларида «Сағониён» деб аталган. Илк бор 1960 й. да Будрочтепа Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси томонидан очилган, 1960 й. дан бери шу экспедиция ишлайди. Археологик қазишмалардан маълум бўлишича, Будрочтепа ўз бошидан бир неча тарихий босқичларни кечирган:
1) мил. ав. 1-а. — мил. 1-а. ларда Оқмозортепа ва Дунётепа ўринларида кичкина қишлоқ барпо этилган;
2) мил. 1—3-а. ларда шаҳар ҳажми 10 га етиб, Оқмозортепа шоҳ саройига айлантирилиб, 10 м. қалинликдаги мудофаа девори билан ўралган, Дунётепа эса катта манзилгоҳ бўлган;
3) мил. 3—5-а. лар бошларида шаҳар инқирозга юз тутган, мудофаа деворлари харобага айланган;
4) 5-а. охири ва 8-а. бошларида шаҳар яна тикланди ва 3 қисмдан: шоҳ саройи, шаҳристон ва рабоддан ташкил топган. Шаҳристон атрофидаги деворнинг уз. 3 км га етган;
5) 8—9-а. ларда, араб истилосидан сўнг шаҳар мавжуд бўлиб, унинг ҳажми бир оз кичик бўлган;
6) 10— 11-а. лар биринчи ярмида шаҳар тараққий этган. Шаҳарнинг умумий майд. 6 км2 га етган;
7) 11 —12-а. ўрталарида шаҳар салжуқийлар султони Ann Арслон томонидан забт этилган. Ашёвий далиллар шу пайтда Дунётепада ҳаёт тўхтаганлигини ва шаҳристоннинг ҳам мавқеи пасайганлигини кўрсатди;
8) 12а. ўртаси — 13-а. бошларида шаҳар яна тикланган;
9) 13-а. бошида шаҳар мўғул истилочилари томонидан вайрон қилиниб 15-а. бошларида эса шаҳристонда ҳаёт тамомила тўхтаган, Дунётепада ҳаёт қисман кечган, Оқмозортепа эса пишиқ ғиштлар билан тикланган қабристонга айлантирилган. Шаҳар ўрни рабоддан шаркда — Ғишли деган жойда пайдо бўлган, у ерда маданий қатлам 4—5 м ни ташкил қилади; 10) 16-а. бошларида шайбонийлар томонидан шаҳар батамом вайрон қилинган. Чағониён пойтахти энди Будрочтепадан 10 км ча узоқликда жойлашган «Дехинав»га, ҳоз. Деновта кўчган. Археологик тадқиқотлар натижасида ҳар бир давр учун керакли ашёвий далиллар топилган. Улар орасида сопол идиштовоқдар, ҳайкалчалар, Кушон подшоларининг мис тангалари ва сўнгги даврдаги кумуш ва жез тангалари, тошдан ва қимматбаҳо ашёлардан тайёрланган тақинчоқлар, шиша идишлар, темир ва жездан тайёрланган қуроласлаҳалар ва уйрўзғор буюмлари кўплаб топилган. Ад.: Древности Южного Узбекистана, Каталог, Токио, 1991.