БУФЕР

БУФЕР (инг. buffer, byff — зарбани юмшатиш) — транспорт воситалари (локомотивлар, вагонлар ва б.) да пайдо бўладиган зарбаларни юмшатувчи мослама. Мае, вагонлар орасида ҳосил бўладиган бўйлама зарбаларни ўзига қабул қилади ва юмшатади. Бундай Буфер вагоннинг олд ва орқа томонига иккитадан ўрнатилади. Одатда, Буфер учи сферик шаклда бўлади, пишиқ пўлатдан тайёрланади. Автомобиль Б. автомобиль бехосдан бирор тўсиққа урилганда пайдо бўладиган зарбаларни юмшатади. Бундай Буфер бампер деб аталади. Резина ёки пластмасса (баъзан, пўлат) дан тайёрланади.

Loading...