БУҒ МАШИНАСИ

БУҒ МАШИНАСИ — бирламчи поршенли двигатель; бунда сиқилган сув буғининг потенциал энергияси механик ишга айланади. Узлуксиз ишлайдиган Буғ машинаси лойиҳасини И. И. Ползунов ишлаб чиққан (1763). Универсал двигатель сифатида 1774—84 й. ларда Ж. Уатт яратган. 19-а. охиригача саноат ва транспортда ягона двигатель бўлган. Буғ машинасини ривожлантириш иши фка ва з-длар, электр ст-ялари, паровоз, кема ва локомобиллар учун, қ. х. ва маҳаллий саноат эҳтиёжлари учун стационар Буғ машинаси яратишга олиб келади. Буғ машинасининг тортиш характеристикаси яхши, ортиқча нагрузка ва реверслашга мослашувчан, пухта ва оддий тузилган. Қуввати 15 МВт гача, ф. и. к. 20—25% га етади. Камчилиги иқтисодий самарадорлиги пастлиги ва қуввати чекланганлигидир.

Loading...