БУГЕР—ЛАМБЕРТБЭР ҚОНУНИ

БУГЕР—ЛАМБЕРТБЭР ҚОНУНИ — ютувчи модда орқали ёруғлик ўтганда ёруғликнинг интенсивлиги камайишини ифодалайдиган қонун. Б. —Л. — Б. қ. ни 1729 й. да П. Бугер топган, 1760 й. да немис олими И. Ламберт тўла ўрганган ва 1852 й. да немис олими А. Бэр тажрибада текширган.