БУГИ ТИЛИ

БУГИ ТИЛИбугилар тили. Сулавеси о. нинг жан. ғарбида, бундан ташқари Индонезиянинг асосан бугилар истиқомат қиладиган бошқа ҳудудларида тарқалган. Буги тилида сўзловчилар умумий сони тахм. 4 млн. га яқин. Буги тили маккасара тили ва Сулавеси о. марказий қисмидаги диалектлар билан индонез тиллари гуруҳига киради. 17-а. гача бўлган Буги тили даги ёзув ёдгорликлари маълум эмас. Ҳоз. ёзуви лотин алифбосида.

Буги тили даги адабиёт 17—19-а. ларда Индонезиядаги энг бой адабиёт ҳисобланади. Шу даврларда бу тилда кўпгина достон (мас, «Ла Талиго» ва б.), тарихий ҳикоялар ва поэмалар, князликлар тарихи, ҳуқуқий, линий асарлар юзага келган. Халқ оғзаки ижоди ҳам рангбаранг. Буги тили кам ўрганилган. Асосий тадқиқот ишлари 19-а. 60— 80-й. ларида олиб борилган, асосан, голландиялик муҳожир Б. Ф. Маттесу томонидан ўрганилган.