БУГИЛАР

БУГИЛАР (ўзларини тоугик деб атайдилар) — Индонезия (асосан Сулавеси о. нинг жан. ғарби)даги халқ, 4,55 млн. киши. Малайзия ва Сингапурда ҳам яшайдилар. Умумий сони 4,6 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Буги тилида сўзлашади. Диндорлари — мусулмон суннийлар.