БУҒЛАНИШ

БУҒЛАНИШ — моддаларнинг суюқ ёки қаттиқ агрегат ҳолатларидан газ ҳолатига ўтиш жараёни. Бунда молекула суюқлик (ёки қаттиқ жисм) дан ташқарига буғланиб чиқиши учун сирт чегарасидаги молекулаларнинг тортишиш кучини енгиши керак. Ундан ташқари, модда суюқ (ёки қаттиқ) ҳолатдан буғ ҳолатга ўтаётганида ҳажми катталашади. Бунда ташқи босим кучига қарши иш бажарилади. Бу иш суюқдик (ёки қаттиқ жисм) молекулаларининг ички энергияси ҳисобига бажарилади. Шунинг учун буғланиш пайтида жисм совийди, қаттиқ жисм суюқликка нисбатан секин буғланади. Қаттиқ жисмларнинг суюқликка айланмай бугланиши сублимация деб аталади.

Буғланиш иссиқлиги — муайян традаги суюқлик масса бирлигининг буғланиши учун зарур иссиқлик миқдори. Одатда, бу миқдор солиштирма яширин буғланиш иссиқлиги деб юритилади. Халқаро бирликлар тизимид» унинг бирлиги 2L Буғнинг конденсацияланиши — суюқлик (ёки қаттиқ жисм) молекулаларининг тартибсиз иссиклик ҳаракати туфайли буғ ҳолатидан қайтадан суюқлик (ёки қаттиқ жисм)га айланиш жараёни. Буғнинг конденсацияланиши буғланишга тескари жараён. Буғ суюқлик (ёки қаттиқ жисм) билан мувозанатда бўлиши ёки мувозанатда бўлмаслиги мумкин. Буғ ва суюқлик (ёки қаттиқ жисм) бир-бирига чегарадош бўлганда мувозанатлашган конденсацияланиш кузатилади. Улар чегарадош бўлмаган ҳолларда эса буғ т-раси пасайганда ёки ҳажми кичрайганда конденсацияланиш бошланади. Буғнинг қаттиқ жисм сиртини ҳўллашҳўлламаслигига қараб, конденсацияланиш туфайли томчи ёки парда ҳосил бўлади. Буғланиш саноатда биноларни иситиш ва механик энергия олиш учун ишлатилади.

Loading...