БУҒУ

БУҒУ — қирғизларнинг йирик қабиласи. Буғулар 19-а. ўрталарида сарибағиш қабиласи билан бирга Чу ва Оқсув дарёлари ҳавзасида ҳамда Иссиқкўлнинг шарқий қирғоғи, Норин, Кечен ва Текес дарёлари бўйларида, Қарқара водийсида кўчманчилик қилиб яшаганлар. Чорвачилик ва деҳқончилик б-н шуғулланганлар. Терскей, Кунгай, Туйкал кўллари бўйида суғорма деҳқончилик қилганлар. 1855 й. да Россияга қўшиб олинган. 1913 й. да 11 мингдан ошиқ Б. хўжалиги рўйхатга олинган. 20-а. биринчи чорагида қирғиз халқи таркибига сингиб кетган.

Буғу қуйидаги уруғларга бўлинган: челек (манаплар уруғи), торго, бапа, елден, такабой, боғир (жигар), дёлёс, қидиқ, қўнғирот, мўнғулдур, саёқ, шиқмаёт, қаба, асан тукум, ариқ тукум, кучук, серикей, ондон.

Loading...