БУҒУЧАЛАР, канчиллар (Tragulidae) — жуфт туёқлилар туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласи. Африка Б. и (Hyemoschus) ва Осиё Б. и ёки канчиллари (Tragulus) деган иккита уруққа бўлинади. Африка Буғучалар ининг фақат битта тури (Н. aquaticus) бор. У Африканинг тропик ўрмонларида яшайди. Осиё Буғучалари ёки канчилларнинг Жан. ва Жан. Шарқий Осиёда тарқалган 3 тури бор. Буғучаларнинг тузилиши буғуга ўхшайди, лекин ундан кичик бўлади. Катталиги қуёндек келади. Шохи бўлмайди, оёқларида тўрттадан бармоқлар бор. Буғучаларнинг энг машҳури Ява буғучаси ёки канчилидир (Т. javanicus). Унинг бўйи 40 см, думи 4 см ча. Ўзи жуда чиройли. Бош томони оч жигарранг, бикини сариқ, елкаси қорамтир. Эркагининг тиши 3 см ташқарига чиқиб туради. Ўрмон ва бутазорларда яшайди. У тунги ҳайвон. Ўсимлик ва мевалар б-н озиқланади, 2 та бола туғади. Гўшти юмшоқ ва мазали.