БУГУЛЬМАБЕЛЕБЕЙ ҚИРЛАРИ

БУГУЛЬМАБЕЛЕБЕЙ ҚИРЛАРИ — РФнинг Татаристон, Бошқирдистон Республикалари ҳамда Самара ва Оренбург вилоятларидаги қирлар. Энг баланд жойи 418 м. Оҳактош, қумтош, гиллардан таркиб топган. Кўп қисми экинзорларга айлантирилган. Нефть конлари бор. Б. Б. қ. Оқ Идил, Кама ва Волга дарёларининг ясси сувайирғичи.