БУЖ

БУЖ (франц. boudie—зонд) — жарроҳлик асбоби; одам организмидаги чандиқланиб торайиб қолган найсимон аъзолар (қизилўнгач, сийдик йўли ва б.)ни кенгайтириш ва текшириш учун ишлатилади. Буж йўғон ва ингичка бўлиб, металл, каучук, пластмассадан ясалади. Эластик ҳамда юмшоқ бўлади. Ҳар бир бемор учун махсус йўғонликдаги Буж танлаб олинади. Қулоқ, ҳиқилдоқ, кекирдак, шунингдек қизилўнгач ва қон томирлари Б. и ҳам бор. Б. ишлатишдан олдин стерилланади.