БУЖҒУН

БУЖҒУНписта дарахтининг магиз қилмай, бужмайиб қолган мева (писта)си. Бужғун ипак бўёғига хуруш ўрнида (6 кг ипак бўёғига 1 кг сиёпар ва 400 г Б.) солинади. Бужғун ипакнинг рангини айнитмайди. Айрим ўсимликларнинг органларида вируслар, бактериялар, замбуруғлар, каналар, ҳашаротлар таъсирида вужудга келадиган патологик ўсимталар (галлалар, цецидиялар) ҳам Бужғун деб аталади. Дуккакли ўсимликларнинг илдизида туганак бактериялари пайдо қиладиган туганаклар қ. х. учун фойдали.