БУЖУМБУРА

БУЖУМБУРАБурунди пойтахти. Танганьика кўлининг шим. соҳилидаги порт. Аҳолиси 236 минг киши (1990). Мамлакатнинг энг йирик шахри, савдотранспорт ва иқтисодий маркази. Цемент, пиво, пахта тозалаш з-длари, бир қанча тўқимачилик фкалари, ГЭС бор. Балиқ овлаш ва уни қайта ишлаш саноати ривожланган. Ҳунармандчиликда сопол буюмлари ишлаб чиқарилади. Мамлакатнинг деярли ҳамма ташки савдоси Бужумбура орқали олиб борилади. Четга кофе, пахта, тери хом ашёси, металл концентратлари ва б. чикарилади. Муҳим транспорт йўллари тугуни. Шаҳар чеккасида халқаро аэропорт бор. Бужумбурада махсус ўқув юртлари, унт (1960 й. дан) мавжуд. Шаҳарга 1897 й. да асос солинган. 1922 й. дан Белгиянинг мандати остидаги, 1946—62 й. ларда эса Бельгиянинг васийлигидаги ҳудуднинг маъмурий маркази бўлган. 1962 й. дан мустақил Бурунди давлатининг пойтахти.