БУКАРАМАНГА

БУКАРАМАНГАКолумбия шим. шарқидаги шаҳар. Сантандер департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 350 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Т. й. орқали Магдалена даре водийсига чиқилади. Пахта, пилла, кофе, тамаки, шакарқамиш етиштириладиган р-н маркази. Тамаки, тўқимачилик, озиқовқат, цемент корхоналари, унт бор. Б. га 1623 й. да асос солинган.