БУКЕЙИЙЛАР

БУКЕЙИЙЛАР — 19-а. нинг бошларида Урал ва Волга дарёлари оралигидаги даштларга кўчиб келиб, Букей Ўрдасыни барпо қилган Кичик жуз қозоқларининг бир қисми. Букейийлар 1885 и. 237 минг киши бўлган. Улар адай, жаппас, бойбоқти, тана, берш, черкеш, маскар, иссиқ, эсонтемир, олача, қизил қурт, тоз, тама, кердери, тобин, ките каби қозоқ уруғлари вакилларидан иборат булиб, 20-а. нинг 1-ярмида қозоқ халқи таркибига кирган.