БУКОВ

БУКОВ (Bukov) Емилиан Нестерович (1909.27.7 Жан. Бессарабия 1984) — Молдавия халқёзувчиси (1982). Бухарест унтини тугатган (1936). Илк ижодида жамият кескин танқид қилинган, инқилобий кураш руҳи кучли («Меҳнат қайнайди», 1932; «Қуёш нутқи», 1937; «Хитой», 1938 ва б. шеърлар тўпламлари). Кейинчалик Буков ватанни, молдаванлар ҳаётидаги ўзгаришларни куйлаган («Мен сени кўряпман, Молдавия», 1942; «Днестрда баҳор», 1944; «Менинг мамлакатим», 1947 ва б.). «Бугун ва эрта» (1965) шеърлар тўплами, «Реут шаҳри» (1965) шеърий роман, «Қалб учқунлари» (1965) ҳикоялар тўплами ҳамда «Магистрал» (1969) романи бор. «Она» ҳикояси, «Ёшларга», «Апрель», «Бугун ва эрта», «Ўтмиш ва истиқбол» шеърлари ўзбек тилига таржима қилинган. Молдавия давлат гимнининг муаллифи (ҳамкорликда).