БУКРАА — Сахрои Кабирнинг шим. қисмидаги кон, дунёдаги энг катта фосфорит конларидан. 1973 й. да ишга туширилган. Кон юқори бўр даври гилкремнийоҳактошли жинсларида жойлашган. Саноат миқёсида уюмлари донадор фосфорит қатламларидан (қалинлиги 2—6 м) тузилган. 50—90% фосфат доналаридан ва фауналарнинг фосфатлашган қолдиқ қўшимчалари (моллюска, фораминифера, рептилия, баликлар)дан иборат. Р2О5 микдори 30—33%. Фосфоритларда ҳар доим кўп миқдорда (0,005—0,07%) уран, гоҳо нодир ер элементлари (0,07—0,3% гача) ва пирит учрайди. Фосфоритнинг умумий захираси қарийб 10 млрд. т га тенг. Коннинг асосий маркази — Бук.