БУКРИ ПАШШАЛАР

БУКРИ ПАШШАЛАР, намчил пашшалар (Ceratopogonidae) — қўшқанотлилар оиласи. Уз. 0,5—4 мм, танаси букри, хартуми узун, канотла’ ри кўпинча тангачалар билан қрпланган. 4 мингга яқин тури маълум. Ўзбекистонда Culicoides ва Leptoconops уруғларига мансуб 60 тури таркалган. Урғочиси сув устида ўсадиган ўсимлик баргларининг остки томонига 75—120 та тухум қўяди. Қуртлари соҳил яқинидаги балчиқда, нам қумли жойларда ривожланади. Кўпчилик турларининг урғочиси иссиққонли ҳайвонлар ва одам қонини, айрим турлари ҳашаротлар гемолимфасини сўради. Эркаклари, айрим турларининг урғочиси гул нектари билан озиқланади. Қуртлари детрит, сув ўтлари, тубан замбуруғлар, ўлик ҳайвонлар мурдаларининг парчалари билан озиқланади. Букри пашшалар шим. ҳудудларда айниқса кўп учрайди, чўл минтақасида қудуқпар ва б. сув манбалари яқинида тарқалган бўлиб, гнус компонентларидан бири ҳисобланади, эрталаб ва кечқурунлари фаол қон сўради; онхоцеркоз, гемоспоридиоз, филяриоз, япон энцефалити, туляремия каби касалликларнинг қўзғатувчиларини тарқатиши мумкин.