БУЛЬ (Boole) Жорж (1815.2.11, Линкольн — 1864.8.12, Баллинтемпл, Корка яқинида) — инглиз математиги ва мантиқчиси. Математик мантиққа асос солган. Махсус математик маълумотга эга бўлмай, 1849 й. да математика проф. бўлган. «Мантиқнинг математик тахлили» (1847), «Мантиқий ҳисоблаш» (1848), «Тафаккур қонунларини текшириш» (1854) асарлари муаллифи. Алоҳида системалар (Буль алгебралари) Буль номи билан аталган.