БУЛАТ

БУЛАТ (форс, пўлод — пўлат) — таркибида темир ва углероддан бошқа элементлар деярли бўлмайдиган жуда қаттиқ эластик қуйма пўлат. Ўзига хос тузилишига эга, сирти «нақш»ли жилоланиб туради. Илгари Ҳиндистон, Ўрта Осиё, Эрон ва Сурияда (Дамашқ пўлати номи б-н) тайёрланган; ундан, асосан, ғоят пишиқ ва ўткир тиғли қилич, ханжар ва б. буюмлар ясалган. Қадимда Булат тайёрлаш усули сир сақланиб келинар эди. Унинг сирини рус металлурги П. Аносов (1799—1851) очди. Техникада Булат пўлати деб юритилади.