Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

БУЛАВАЙО

БУЛАВАЙОЗимбабве жан. ғарбидаги шаҳар. Матопо кряжи этагида. Шим. Матабелеленд провинцияси маъмурий маркази. Аҳолиси 621 минг киши (1992). Муҳим т. й. тугуни. Халқаро аэропорт бор. Савдосаноат маркази. Қ. х. машинасозлиги з-ди, озиқ-овқат, тўқимачилик корхоналари, шина и. ч., мебель саноати фкалари, техника коллежи, Зимбабве миллий музейи бор. Булавайо атрофида олтин, хром, кўмир, қўрғошин, мис, никель қазиб чиқарилади. Шаҳарга 1893 й. да асос солинган.