БУЛБУЛЗОРСОЙ

БУЛБУЛЗОРСОЙСамарқанд вилоятидаги сой, Омонқўтонсойнинг ўнг ирмоғи. Тахтақорача довонининг шарқидан, 1300 м баландликдан бошланади. Уз. 7 км, сув сарфи 50—70 л/сек. Булбулзорсой, асосан, булоқ сувлари, қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Булбулзорсой ҳавзасида акация, қарағай дарахтлари ўсади, бодомзор, ўрикзор, ёнғоқзорлар бор. Б. водийсида булбул, ёввойи каптар, каклик кўп.