БУЛДУРУҚЎТ (АН5та plantago aquatica L.) — алисмадошлар ёки булдуруқдошларга мансуб кўп йиллик бегона ўт. Пояси 40—150 см, баргсиз, тик ўсади. Илдиз бўғзи барглари тухумсимон, узун бандли. Гуллари оқ ёки оч пушти, сочоқ рўвак тўпгулга тўпланган. Меваси — овалсимон уруғ. Июнь — сент. гача гуллайди ва мевалайди. Уруғидан ҳамда илдизпоя куртакларидан кўпаяди. Бир тупи 21 мингтагача уруғ беради. Ўсиб тургани мол ва отлар учун заҳарли. Илдизпоясидан крахмал олиш мумкин. Илдизи ва барглари қуритилган ҳолда халқ табобатида ишлатилади.
Булдуруқўт сийрак чиққан шолипояда айниқса кучли ривожланади. Сугориш шохобчаларида кўп ўсади. Уруғликни тозалаш, гербицидларни пуркаш йўли б-н йўқотилади.