БУЛГАКОВ Георгий Павлович

БУЛГАКОВ Георгий Павлович (1893, Тбилиси — 1943, Тошкент) — ихтиолог, Москва уити физикаматематика ф-тининг тиббиёт бўлимини тамомлаган (1917). Ўрта Осиё давлат унтининг проф. (1934), шу унтда умуртқалилар кафедрасининг мудири (1937). Б. Ўрта Осиё сув ҳавзалари ихтиофаунасини текширган, балиқларнинг янги турларини ўрганган. Булгаковнинг илмий ишлари каспий сельди ва кўлларда яшовчи балиқларни ўрганишга бағишланган.