БУЛҒОР

БУЛҒОР — Волга-Кама Булғорияси пойтахти. Харобалари Татаристон Республикасининг Булғор (Булғорлар) қишлоғи яқинида сақланиб қолган. Булғорда археологик қазиш ишлари 1870 й. да бошланган. 1950—57 й. ларда эса А. П. Смирнов раҳбарлигидаги археологик экспедиция у ерда кенг кўламда қазиш ишлари олиб борган. Булғор ўрнидаги эиг илк манзилгоҳ мил. 1-минг йилликнинг 2-ярмига оид. Шарқ ёзма манбалари (Ибн Фадлон. Ибн Ҳавқал, Абулҳамид Андалусии, Абу Абдуллоҳ Ғарнотий ва б. асарлари)да Булғор 10-а. дан тилга олинган бўлиб, унинг вужудга келиши аиа шу вақтга тўғри келади. 13-а. нинг 2-ярмида Булғор Олтин Ўрдаттх энг муҳим савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик марказига айланган. Археологик қазишлар вақтида Булғор харобасининг 13— 14-а. ларга дойр қатламларидан кўплаб меҳнат қуроллари, уйрўзғор буюмлари. тақинчоқлар, тангалар, турар жой ва ҳаммомлар харобалари, хумдонлар, чўян эритиш кўралари, сизот сув қувурлари ҳамда Ўрта Осиё, Қрим, Закавказье, Русь ва Хитойдан келтирилган буюмлар топилган. Булғор даги биноларнинг кўпчилиги Ўрта Осиёдан келтирилган нақшинкор сирланган сопол плиткалар билан безатилганлиги аникланган. 14-а. га оид минора, булғор хонлари мақбаралари, Черков, масжид ва булғор хонларининг ёзги қароргоҳи харобалари ҳозиргача сақланиб қолган. Булғор яқинида бозор (Оғабозор) бўлган. Булғор 1361 й. Олтин Ўрда хони Булоқ Темур томонидан вайрон қилинган, 15-а. га келиб эса унда ҳаёт бутунлай тўхтаган.

Prev Article

БУЛУТ

Next Article

БУМАЗЕЯ