БУЛҒОРИ

БУЛҒОРИқорамол терисидан ишланган юмшоқ кўн. Тери хром тузи, ўсимликлардан олинадиган ошловчи моддалар ва уларнинг аралашмаси билан ошланади. Булғорини юмшоқ, пишиқ ва сув ўтказмайдиган қилиш учун унга ёғ сингдирилади (Б. таркибида анчагина ёғ бўлади). Булғоридан оёқ кийимлари тикилади, эгаржабдуқ тайёрланади.