БУЛОҚИ

БУЛОҚИ, аравак — безак буюми, бурунга тақиладиган бежирим зирак. Баъзан Булоқига қимматбаҳо тошлардан кўз ҳам ўрнатилади. Фарғона водийсида аравак (ёки «арабак»), баъзи вилоятларда «латифа» деб аталади. Ўрта асрларда (ШарқАрабистон, Ҳиндистон) мамлакатларидан Марказий Осиёга келтирилган ва бу асрларда аёллар ора,сида Булоқи тақиш расм бўлган. Булоқи тақиш учун 3*5 ёшдаги қиз болдларнинг бурни (шу вақтда қулоғи тешилган. Телган жойга кич?|сина чўп тиқилиб 1унга зирак кийгизилган. Келин ёшига етиб турмушга чиққанидан сўнг Булоқи тақилган. Ҳозир Булоқи тақиш урфдан қолган.