БУЛУНҒУР

БУЛУНҒУРСамарқанд вилоятидаги шаҳар (1973 й. дан). Булунғур тумаш маркази. Булунғурдан Самарқандгача 31 км. Яқин т. й. станцияси — Булунғур. Булунғурни Катта Ўзбекистон тракти кесиб ўтади. Денгиз сатҳидан 736 м баландликда. Аҳолиси 23,5 минг киши (2000). Булунғурда 7 саноат корхонаси (вино, сут, ғишт з-длари), халқ истеъмоли моллари, ҳунармандчилик, уйрўзғор буюмлари ишлаб чиқарувчи кичик хусусий корхоналар, 6 умумий таълим мактаби, меҳмонхона, кутубхоналар, халқ театри, касалхона, туғруқхона ва б. бор.