БУЛУНҒУР

БУЛУНҒУР (мўғулча булугар — лойқа сув) — Зарафшон водийсидаги энг қад. каналлардан бири. Уз. 90 км, сув сарфи 21 м3/с. Мил. ав. қазилган. Зарафшон дарёсидан сув олади. Улуғ қишлоғи ёнидан бошланади. Булунғур ва Пойариқ туманларидаги ерларни сув билан таъминлайди, Оқдарёта қуйилади.