БУЛУТ ЎЛЧАГИЧ

БУЛУТ ЎЛЧАГИЧ — булутнинг қуйи ва юқори чсгараларини аниқлаш учун учар зонд ёрдамида атмосферага кўтариладиган асбоб. Ишлаш тамойили булутга кириш ва ундан чиқишда ёритилганлик ёки намликка боғлиқ равишда фотоэлемент ёки гигроскопик қопламага эга ўтказгич қаршиликларининг ўзгаришига асосланган. Паст булутнинг қуйи чегараси кўтарилиш тезлиги аниқ бўлган шарлар ва прожекторлар б-н, шунингдек қуйи ва юқори чегараси самолётлар ёрдамида аниқланиши мумкин.