БУМ

БУМ (инг. boom — шов-шув) — 1) и. ч. нархлари ва б. хўжалик кўрсаткичларининг тезкор ўсиши билан тавсифланадиган иқтисодий циклнинг юқори фазаси; товарлар нархлари ва қимматбаҳо қоғозлар курсининг кўтарилиши кўринишида юз берадиган и. ч. ва савдонинг қисқа муддатли юксалиши. Ишлаб чиқаришдаги Бум кўпинча иқтисодий танглик бошланишидан олдин рўй беради; 2) бирор воқеа, ҳодиса, шунингдек кимса тўғрисида мишмиш, шовшув кўтарилиши.