БУМЕРАНГ 9 23.06.2024 БУМЕРАНГ (инг. boomerang) — қад. отиш қуроли. Букилган ёғочдан ясалган, кўпинча ўроқсимон шаклда бўлади. Бумеранг отилганда, айланиб, яна отувчининг ўзига қайтиб келади. Австралия, Жан. Шарқий Осиё, Жан. Ҳиндистон, Қад. Миср ва Мексикада тарқалган.