БУМИДДИН

БУМИДДИН Хуари (19251978) Жазоир ХалқДемократик Республикаси (ЖХДР) нинг сиссий ва давлат арбоби. Полковник (1957). Зитун (Тунис) ва АлАзҳар (Миср) унтларида таълим олган, Қоҳирада араб тилидан даре берган. 1955 й. Жазоирга қайтиб келиб, Жазоир халқининг француз мустамлакачиларига қарши курашида қатнашди. 1958 й. да Бумиддин Оран қўзғолончиларининг раҳбари, 1960—62 й. ларда Жазоир инқилоби миллий озодлик кенгашининг аъзоси ва миллий озодлик армияси Бош штабининг бошлиғи. 1962 й. дан ЖХДРнинг миллий мудофаа вазири, 1963—65 й. ларда Вазирлар кенгаши раисининг биринчи ўрннбосари. 1965—76 й. ларда ЖХДР Инқилобий кенгаши ва Вазирлар кенгаши раиси. 1976 й. дек. дан ЖХДР президента.