БУНА

БУНА — денгиз, канал қирғоқлари ёки гидротехника иншоотларини сув ювиб кетишидан сақлаш ва сув оқимини ростлаб туриш учун хизмат қиладиган мустаҳкамлаш иншооти. Буна учун тупроқ, тош, бетон, габион, шохшабба ва б. материаллар ишлатилади. Буна қирғоққа тик ёки бирор бурчак остида ўрнатилади. Туб Буналар қирғоқцаги иншоотлар (дамбалар, канал деворлари ва б.) тубини сув ювиб кетишидан асрайди.