БУНДЕСТАГ

БУНДЕСТАГ (нем. Bundestag) ГФР парламентидаги қуйи палата — депутатлар палатаси, республиканинг олий вакиллик органи. 1949 й. да тузилган. Сайлов тизими бўйича 4 йил муддатга сайланади. Сайловчиларнинг 5% идан кам овозини олган партия биронта ҳам мандатга эга бўлмайди.