БУНГАРЛАР

БУНГАРЛАР (Bungarus), крайтлар — аспидлар оиласига мансуб заҳарли илонлар уруги. 12 тури бор. Б. нинг боши кичкина ва тўмтоқ, оғзи тор, заҳар тишлари майда. Жан. Шарқий Осиё, Ява, Ҳиндистон, Малайя, Суматра ва б. жойларда тарқалган. Дала ва ўтлоқлардаяшайди. Баъзан, хонадонларга ҳам киради. Бунгарлар тунда ов қилади, кундузи ковакларда яшириниб ётади. Майда жониворлар билан озикланади; баъзан заҳарли илонларга ҳам ҳужум қилади. Бунгарлар ковакларга ва хазонлар орасига 10 тача тухум қўйиб, улар очиб чиққунгача қўриқлайди. Ҳиндистон ва Шри Ланкада тарқалган қораоқ йўлли ҳинд бунгари ёки крайти (В. coerus) нинг уз. 1,5 м гача. Индонезияда учрайдиган қорасариқ йўлли пама (В. fasciatus) нинг уз. 1,75 см га етади.