БУНИЁТОВ

БУНИЁТОВ Зиё Мусо угли (1923.21.12, Озарбайжон, Астара ш. — 1997. 21. 2, Боку) — озарбайжон шарқшуноси, Озарбайжон ФА акад. (1976), Озарбайжонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), тарих фанлари д-ри (1964), проф. (1965). 2-жаҳон уруши Қаҳрамони (1945). Озарбайжон ФА Шарқшунослик ин-ти директори (198186, 198897). Озарбайжон ФА вицепрезиденти (1990—97). Буниётовнинг илмий фаолияти Озарбайжон ва унга қўшни Яқин ва Ўрта Шарқ давлатлари тарихи ҳамда маданияти масалаларига бағишланган. Б. Қуръони каримнинг озарбайжон тилидаги таржимони. У кўплаб ўрта аср тарихчилари асарларини арабчадан рус тилига таржима қилган. Буниётовнинг «Хоразмшоҳлар — ануштегинийлар давлати (1097 — 1231)» номли йирик тадқиқоти диққатга сазовордир.

Ас: Государство хорезмшахов — ануштегинидов (10971231), М., 1986; Красный террор, Баку, 1993.